Ҳой, сен хам! Қулоқ сол менинг оҳимга!
Оҳ ураман сен тушганда ёдимга!
Тоқат этолмовдим – келдим боғингга,
Соллона-товлана бир чиқ, жононим, жононим!

Кеча-кундуз кўзим сенинг йўлингда,
Гумбурлайди гоҳи дутор қўлимда,
Келиб турибман мен борар йўлингда,
Соллона-товлана бир чиқ, жононим, жононим!

Қирқ кун бўлди, бир кўрмадим юзингни,
Кўнглимда хат этиб, тутдим сўзингни,
Кутиб турибман, бир чиқар деб, ўзингни,
Соллона-товлана бир чиқ,  жононим, жононим!

Ҳой, сен хам! Қулоқ сол менинг оҳимга!
Оҳ ураман сен тушганда ёдимга!
Тоқат этолмовдим – келдим боғингга,
Соллона-товлана бир чиқ, жононим, жононим!

Powered by OrdaSoft!